15:24 / 15.02.2017
11098

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди

Фото: Kun.uz

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, 15 февраль куни Россия Федерацияси ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигдаги делегациянинг  Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги бизнес-марказида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда томонлар маълумотлар алмашиш ва 2016 йилнинг 25 мартида Москвада бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг 17-йиғилишидаги протокол қарорлар ижросига оид масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик истиқболлари, ҳуқуқий базани янада кенгайтириш, транспорт, илмий-техник соҳалар ривожи, атроф-муҳит муҳофазаси каби бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди. 

Фото: Kun.uz

Комиссия 2017 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифига сифатли тайёргарлик кўриш зарурлиги контекстида мазкур йиғилишнинг аҳамияти катта экани таъкидлади. 

Top