19:06 / 17.02.2017
10762

Қозоғистонда юз берган кўчки оқибатида неча нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани маълум бўлди

Иллюстратив фото

Қозоғистон жанубидаги ҳарбий машқлар ўтказилаётган туманда кўчки юз бериши оқибатида етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси расмий вакили Руслан Имонқулов хабар берди, деб маълум қилмоқда «Казинформ».

«Етти нафар инсон ҳалок бўлгани маълум бўлди», - деди у.

Имонқуловнинг таъкидлашича, айни дамда 10 нафар ҳарбий хизматчи қутқарилган. Қидирув-қутқарув амалиёти давом этмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон жанубида ҳарбий машқлар ўтказилган ерга кўчки тушгани ҳақида хабар бергандик.

Top