21:39 / 17.02.2017
11122

Микрофон яна Ибраҳимовичда. У ўзини яна бир даҳо қаҳрамонга тенглаштирди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович нима сабабдан ўзи ўйнаган ҳар бир клубида муваффақиятга эришиши ҳақида гапириб берди.

Ибраҳимович Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган «Сент-Этьен»га қарши дастлабки учрашувида ҳет-трик қайд этди.

«Ҳар бир ютган совриним мен учун — ақлбовар қилмас даражада. Қаерга борган бўлсам — бирор совринни қўлга киритганман, шундай экан «МЮ» билан нимадир юта олсам, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилган бўлардим.

«Мухлислар кўп клубларда ўйнаганим ва ҳамма жойда бор кучимни бериб ҳаракат қилганимни билишади. Мен ҳамма жойда ғалаба қозонаман. Худди Индиана Жонс каби», — дея Ибраҳимовичдан иқтибос келтиради Sky Sports.

Top