10:11 / 17.02.2017
6321

Пентагон раҳбари ИШИД масаласини 27 давлат мудофаа вазири билан муҳокама қилди

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида 27 мамлакат мудофаа вазирлари билан учрашди. Ушбу мамлакатлар ИШИД террорчилик гуруҳига қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Пентагон вакили Сара Ҳиггинс хабар қилди.

"Учрашув Суриядаги ИШИДга қарши кампанияга бор эътиборни қаратишга йўналтирилди. Унинг давомида 2017 йилга мўлжалланган ҳарбий режалар ҳақидаги маълумот ҳам бўлди", - дея маълум қилди Пентагон вакили.

Кейинги учрашув куз ойларига мўлжалланган.

ИШИД террорчилик гуруҳи бугунги кунда дунё хавфсизлигига энг катта раҳна солувчи таҳдидлардан бири бўлиб, террорчилар уч йил давомида Ироқ ва Суриянинг катта ҳудудларини эгаллаб олишди. Уларнинг бир қисми эса сўнгги ойларда қайтариб олинди. ИШИД билан курашда ягона фронт мавжуд эмас: гуруҳ билан Россия ҳаво-космик кучлари қўллаб-қувватловида Сурия ҳукумати қўшинлари, Ироқ армияси, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, шунингдек, курдлар, ливанликлар ва ироқлик шиа исёнчилари жанг олиб бормоқда.

Top