19:34 / 17.02.2017
23162

Зеландия - саккизинчи қитъами?

Янги Зеландия, Австралия ва Янги Каледония геологлари Тинч океанининг жанубий-ғарбий қисмида сув остида Ернинг саккизинчи қитъаси – Зеландия жойлашган деган хулосага келишди. Бу ҳақда Nature News нашри хабар бермоқда

Янги қитъанинг майдони 5 млн квадрат километрни ташкил қилади. Унинг катта қисми – тахминан 94 фоизи сув остида жойлашган, ер усти қисми орасида Янги Каледония ва Янги Зеландиянинг Жанубий ва Шимолий ороллари бор.  

Олимларнинг баҳолашича, янги қитъа қадимий Гондвана суперқитъасидан 100 млн йил аввал ажрала бошлаган. Бу ер қобиғининг деформациясига олиб келган, натижада қитъанинг катта қисми сув остида қолган. Геологлар ўз хулосаларини сунъий йўлдошдан олинган кузатувлар, жумладан гравиметрия билан тасдиқлашмоқда. Гравиметрияга кўра, Зеландия ўрнида океан қобиғи ёки вулқон жинслари эмас, балки материк қобиғи жойлашган.  

Олимлар шу сабабли янги қитъани ҳам географик қитъалар қаторига киритиб, улар сонини 7 тадан (Европа, Осиё, Африка, Австралия, Антарктида, Шимолий ва Жанубий Америка) 8 тагача оширишни таклиф қилишмоқда. 

Зеландия космосдан шундай кўринади

Геологлар Тинч океани қаърида янги қитъа топишди

Мавзуга оид
Top