17:15 / 18.02.2017
11771

Ангела Меркель Қурбонжон додхоҳ ордени билан тақдирланди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Германия канцлери Ангела Меркелни Қурбонжон додхоҳ ордени билан тақдирлади. Маросим бугун бўлиб ўтган икки томонлама учрашув давомида ўтказилди, деб хабар беради 24.kg нашри.

Ушбу орден Меркелга Қирғизистон ва Германия ўртасидаги дипломатик муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун топширилди.

Бундан ташқари, Қирғизистон президенти Ангела Меркелга мамлакатга уюштирган сўнгги ташрифидан олинган фотосуратлар бўлган альбомни ҳам топширди.

Аввалроқ Германиянинг Мюнхен шаҳрига етиб келган Қирғизистон президенти Сорос жамғармаси асосчиси билан учрашмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Top