22:23 / 18.02.2017
9132

Эрон президентлигига янги номзод топилди

Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод даврида вице-президент бўлган Ҳамид Ризо Бақоий бу йил ўтадиган президентлик сайловларига ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Мен Эрон Ислом Республикаси президентининг 12-сонли сайловларида иштирок этиш учун номзодимни қўйишимни расман эълон қиламан", деб айтган Бақоий. Хабарда айтилишича, Бақоий сайловларда ҳеч қайси партия, гуруҳ ёки бирор бир сиёсий куч билан боғланмаган ҳолда, мустақил номзод сифатида иштирок этади.

2005 йилдан 2013 йилгача Эрон президенти бўлган Маҳмуд Аҳмадинажод сайловларга ўз номзодини қўймаслигини маълум қилганди. 

Ушбу сайловлар 2017 йил май ойида бўлиб ўтади. 

Top