11:36 / 18.02.2017
8210

Сомалида 6 млн дан кўпроқ кишига очарчилик хавф солмоқда

Сомалининг 6,2 млн лик аҳолиси кучли қурғоқчилик туфайли очарчилик хавфига дуч келди, деб айтилди БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ва ЮНИСЕФ берган баёнотда.

Хабарда айтилишича, БМТ халқаро ҳамжамиятни Сомали аҳолисига ёрдам бериш учун тезкор чоралар қабул қилишга чақирди.  

Сомалида қурғоқчилик сабабли озиқ-овқат ва ичимлик суви етишмовчилиги юзага келган, бундан ташқари, мамлакат қишлоқ хўжалиги касодга учраган.  

Айни вақтда Сомали аҳолисининг егулик ва ичимлик сувига эҳтиёжларини қондириш учун 450 млн долларлик ёрдам талаб қилинмоқда. 

Top