Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «ПСЖ» жамоасини Чемпионлар лигасининг фаворити деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга жавоб берди. Франциянинг «ПСЖ» клуби Испаниянинг яна бир гранд жамоаси «Барселона»ни турнирнинг 1/8 финалида 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
«Албатта, «ПСЖ» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкин. Бу жамоа улкан салоҳиятга эга ва у фаворитлардан ҳисобланади. Бироқ, бу узоқ ва машаққатли йўл, ҳаммага қийин бўлади. Ажойиб, лекин биргина натижа Чемпионлар лигаси ғолиблигини таъминламайди», — дея Зидан сўзларини келтиради beIN Sports.