10:31 / 19.02.2017
11272

Анчелотти можаро марказида

«Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Германия чемпионатининг 21-тури доирасида «Ҳерта»га қарши бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин мезбон жамоа мухлисларига нисбатан ножоиз иш қилган.

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ўйинга қўшиб берилган 6-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам эса ўйинга 5 дақиқа қўшиб берганди. 

Ўйин тугагандан кейин италиялик мутахассис майдонни тарк этаётиб, кийиниш хонасига йўл оларакан, «Ҳерта» мухлисларига қарата ўрта бармоғини кўрсатган.

«Ҳа, мен бу ишни қилдим, боиси, улар менга тупуришганди», — деган бунга изоҳ бера туриб Анчелоттининг ўзи.

Top