23:17 / 19.02.2017
7770

Златан Ибраҳимовичнинг голи «МЮ»ни Англия Кубогининг кейинги босқичига олиб чиқди

Англия кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган яна бир учрашув «Блэкберн» ва «Манчестер Юнайтед» иштирокида ўтказилди.

Ўйинда мезбонлар ҳисобни очган бўлсада, Моуриньо шогирдлари тезда жавоб қайтарди. Генрих Мхитаряннинг узатмасини голга айлантирган Маркус Рэшфорд 27-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда эса захирадан ўйинга қўшилган Златан Ибраҳимович Поль Погбанинг пасидан унумли фойдаланиб, ғалаба голига муаллифлик қилди. Энди унинг Англияда урган голлари сони 24тага етди. Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди манчестерликлар турнирдаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Бунгача турнирнинг 1/4 финалига «Линкольн Сити», «Мидлсбро», «Миллуолл», «Челси» ва «Тоттенҳэм» жамоалари чиқиб бўлганди.

20 февраль куни «Саттон Юнайтед» – «Арсенал» учрашуви орқали кейинги босқичга ўтадиган яна бир иштирокчи номи маълум бўлади. «Манчестер Сити» эса «Ҳаддерсфилд»ни енга олмагани учун 1 ҳафтадан сўнг такрорий ўйин ўтказади.

Англия кубоги, 1/8 финал
Блэкберн – Манчестер Юнайтед 1:2
Голлар: 1:0 – 17 Грэм, 1:1 – 27 Рэшфорд, 1:2 – 75 Ибраҳимович.
Блэкберн – Стил, Грир, Малгрю, Уильямс, Ленихан, Лоу, Фини (Мэхони, 73), Гатри (Томлинсон, 81), Конуэй, Грэм (Стоукс, 77), Эмнес.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Рохо, Смоллинг, Дармиан, Лингард (Погба, 62), Янг, Кэррик, Эррера, Мхитарян, Марсьяль (Ибраҳимович, 62), Рэшфорд (Мата, 89).
Огоҳлантиришлар: Уильямс (35), Лингард (52), Янг (73).

Top