14:10 / 20.02.2017
11727

Самарқанд шаҳри куранти янгиланди

Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд» темир йўл вокзалининг диққатга сазовор жиҳатларидан бири вокзал ҳудудига ўрнатилган курант ҳисобланади. У шаҳарнинг яна бир ўзига хос тимсолига айланди, деб ёзмоқда 24post.uz.

«Самарқанд» вокзали раҳбари Азиз Турсуновнинг сўзларига кўра, 2016 йилда ушбу хронометр янгиланган бўлиб, унинг техник хусусияти ҳам яхшиланган. 

«Эндиликда шаҳар келувчи ва кетувчи йўловчилар кеча ёки кундузи бўлсин неонли циферблатларга эга курантдан соатларини тўғрилаб олишади», — деган Турсунов.

Унинг сўзларига кўра, йўловчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда вокзал ҳудудида Wi-Fi тармоғи ишга туширилган.

Расмий маълумотларга биноан, ҳар куни 1500-2000 киши вокзал хизматидан фойдаланади. Ушбу темир йўл вокзалидан ҳалқаро ва республика миқёсидаги тезюрар ва ўта юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатнови амалга оширилади.  

Top