19:17 / 20.02.2017
12970

Видео: Озод этилган Мўсул ҳудудида ажойиб дрифт

Фото:motor.ru

Riot Gear'нинг Ироқдаги ҳамжамияти озод этилган Мўсул ҳудудида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши норозилик сифатида дрифт ўтказди. BuzzFeed мухбири Ироқ шимолидаги шаҳарга бориб, тадбирга тайёргарлик кўриш қисмини ёритди.

Роликда Riot Gear иштирокчилари автомобиллар ёрдамида жангарилардан озод этилган шаҳар қисмида одатий ҳаёт тикланаётганини кўрсатиб беришга уринишгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Бироқ шаҳар ҳали-ҳамон ҳарбий ҳаракатлар ҳудуди бўлиб қолмоқда – дрифтчилар жамоасига хавфсизликни таъминловчи ҳарбий конвой ҳамроҳлик қилган.

Машғулотлар давомида эса Мўсул узра ИШИДга тегишли дронлар пайқалган, бунинг натижасида машқларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Quto порталининг таъкидлашича, BMW “учталигида” (E36 кузови) юритувчи вал ишдан чиққан, бунинг натижасида эса эвакуатор чақиришга тўғри келди. Бироқ дрифтчилар шаҳар кўчаларига қайтишга ваъда беришди.

Top