14:13 / 21.02.2017
15948

113 минг евролик машина омма олдида бир неча қисмларга бўлиб ташланди 

Германияда янги авлоддаги Porsche Panamera хэтчбеки омма олдида бир неча қисмга бўлиб ташланди. Автомобилда ўт ўчириш хизмати ходимлари ЙТҲда жабрланганларни қутқариш бўйича ҳаракатларини машқ қилишган.

Бундай ноодатий “томоша” Нюрнберг шаҳрида бўлиб ўтган. «Порше» компанияси сериядан аввалги партиядан олинган ҳамда тажрибага мўлжалланган автомобилни тақдим этган.

Ўт ўчирувчилар ишлаб чиқарувчи томонидан тузилган махсус “қутқарув схемаси”да ҳаракат қилишган, у тезкор хизматларга автомобилдан фалокатда жабрланганларни максимал даражада тез, самарали ва хавфсиз чиқариб олишда ёрдам беради.

2013 йилда «Мерседес» ўз автомобилларида махсус QR-кодларини жойлаштира бошлади, уни сканердан ўтказиш чоғида автомобиль тузилиши ҳақида батафсил маълумот тақдим этилади.

Хусусан, маълумотлар ичида хавфсизлик ёстиқлари, аккумулятор, бензобак, электр симлари, юқори босим остидаги элементлар, шунингдек, гибридларда юқори босимли кабелларнинг жойлашганига ойдинлик киритилган. Бу маълумот қутқарув хизматларига ЙТҲ вақтида жабрланганларни машинадан чиқариб олишда қўл келади.

Autorambler’нинг аниқлик киритишича, «Панамера» Европада камида 113 минг евро туради.

Top