16:36 / 21.02.2017
33836

Айиқ ва шер баҳси: Шойгу Фэллонга жавоб берди

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу буюк британиялик ҳамкасби Майкл Фэллоннинг баёнотига муносабат билдирди. Британиялик вазир ўшанда Ғарб "рус айиғи Ливияга ўз панжаларини чўзиши"ни истамаслиги ҳақида гапирганди.

"Уларнинг ҳайвонот боғида айиққа буйруқ бера оладиган жонзот бормикин?", деган Шойгу.

"Агар "ҳайвонлар мавзуси"ни давом эттирадиган бўлсак. Уларнинг гербида — шер, тўғрими? Шундай қадимий мақол бор: барча шерлар — мушуклар, аммо барча мушуклар ҳам — шер эмас. Келинг, барча ўз иши билан шуғуллансин. Биз уларнинг ҳайвонот боғида нима яшаётгани билан қизиқмаймиз", — деган Шойгу талабалар билан учрашув вақтида юзида енгил табассум билан.

Мюнхендаги конференция вақтида Фэллон Ғарб томонини Россия билан Ливия бўйича алоқалар ҳолати қониқтирмаслигини айтганди. Британиялик вазирнинг фикрича, шу орқали Москва "Ғарбнинг кучини билиб олмоқчи".

"Биз у ерга айиқ ўз панжаларини тиқиштиришини истамаймиз", дея вазирнинг сўзларини келтирганди Daily Mail.

Top