15:51 / 21.02.2017
7349

Қаззофийнинг акаси БМТ Хавфсизлик Кенгашидан 2011 йил воқеалари учун узр сўрашни талаб қилди

«Ливия миллий кураш фронти» сиёсий ташкилоти раҳбари Муаммар Қаззофийнинг амакиваччаси Аҳмад Каззоф ад-Дам БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ливиядаги 2011 йилги воқеалардаги қабул қилинган резолюцияларни бузган ҳолда иштирок этгани учун узр сўрашни талаб қилди.

Аҳмад Қаззоф ад-Дам RT учун берган интервьюсида Ливия «араб баҳори» бошланиб, Муаммар Қаззофий режими ағдарилишидан кейин қандай ҳаёт кечира бошлагани ҳақида гапирган.

«Бу 6 йил қўрқинчли йиллардир. Бунинг учун айбдорлар ўзини ҳеч қанақасига оқлай олмайди. Ливияда бугун нималар бўлаётганини ўз кўзи билан кўриб турибди. Ҳаммаёқда вайроналик, қочқинлар, очлик. Бизнинг мамлакатмиз зимистон ичида қолди, халқ азобларга бардош беришга мажбур бўлмоқда, бунга БМТ ХКнинг ноҳақ резолюцияси сабаб», — деган у.

Унинг фикрича бу ҳолат учун масъулият Хавфсизлик Кенгаши зиммасидадир.

«Биз улар барча ливияликлардан узр сўрашини талаб этишимиз керак. Мен уйини йўқотган, хўрланган ва ҳақоратланган ҳар бир киши номидан БМТ ХК 2011 йил воқеалари учун узр сўрашини талаб этаман. Уларнинг масъулиятсизлик билан қабул қилинган резолюцияси бу воқеаларни келтириб чиқарди. Бу гап тўғрилигини америкаликларнинг собиқ президенти Обама, Италия президенти, Буюк Британия палаталари тан олган, барча халқаро текширувлар Ливиядаги воқеалар халқ инқилоби бўлмаганини кўрсатган», — деган у.

Top