19:19 / 21.02.2017
19166

Линдси Лоҳан рўмол сабаб Ҳитроу аэропортида қўшимча текширувдан ўтказилди

Лондоннинг Ҳитроу аэропорти ходими таниқли актриса Линдси Лоҳанни бошидаги рўмол туфайли қўшимча текширувдан ўтишга мажбурлади. Бу ҳақда ITV телеканали хабар бермоқда.

"Яқинда Нью-Йоркка (Лондоннинг Ҳитроусидан) парвоз қилдим ҳамда бошимда рўмол бор эди. Мени тўхтатишди ва умримда биринчи бор қўшимча текширувдан ўтишга мажбурлашди!" – дея айтиб ўтган актриса телеканалнинг эрталабки дастури эфирида.

Унинг сўзларига кўра, аэропорт ходими актрисанинг исмини паспортда кўриши билан узр сўраган. Лоҳан диний нуқтаи назардан доимий равишда бош кийимида юрувчи қизлар бундай текширувлар пайтида ўзини нақадар ноқулай ҳис этишлари мумкинлигидан ташвишда эканини билдирди.

Хабар қилинишича, Лоҳан рўмолни уни танишлиги эҳтимолини камайтириш учун ўраб олган.

Top