14:49 / 21.02.2017
7196

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 18-йиғилиши якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувлар кун тартибига тақдим этилаётган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Top