18:37 / 22.02.2017
14663

Самарқандликларга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти берилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Игамбердиев Баҳром Нағматовичнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Сизда ҳал этилмаган масалалар-муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига уч хил усулда: ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки белгиланган вақтда ташриф буюриш орқали йўллашингиз мумкин.

 

 

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий веб-сайтида www.samvssb.uz веб-манзили орқали мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилинади.

Шунингдек, мурожаатларни Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасининг (0366) 233-35-56 рақамли “Ишонч телефони” орқали амалга ошириш мумкин.

Виртуал қабулхона сайтига нафақат мурожаатлар юбориш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган.

Top