15:29 / 22.02.2017
7207

Саратовда ағдарилиб кетган автобуснинг ўзбекистонлик ҳайдовчиси 10 минг рубллик жаримага тортилди 

Ўзбекистон фуқароси Зоҳиджон Сапаев 10 минг рубллик жаримага тортилди. У Россиянинг Саратов вилоятида ЙТҲни келтириб чиқарган, деб хабар бермоқда минтақа прокуратураси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 30 октябрь куни эрта тонгда Татишев туманининг Садовка қишлоғи яқинида рўй берган фалокат оқибатида 16 киши жабрланди. «Санкт-Петербург - Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ҳамда транспорт воситаси йўл четидаги ариққа бориб тушган. Салонда эса 30 йўловчи бўлган. Жабрланганларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилди, тўрт инсон касалхонага ётқизилганди.

Автобус йўловчиларидан бири – Ўзбекистон фуқароси оғир тан жароҳати олган, деб аниқлик киритди маҳкама.

Сапаев Россия ЖКнинг 264-моддаси 1 қисми билан 10 минг рубллик жаримага тортилди.

Top