19:42 / 22.02.2017
20893

Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги муаммолари нималардан иборат

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризмнинг ривожланиши ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятидан етарли даражада фойдаланишга тўсиқ бўлаётган асосий сабабларни маълум қилди. Муаммолар ва ечимлар Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида тақдим этилган. Ҳужжат матни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтида жойлаштирилган

Ҳужжатда қайд этилишича, миллий сайёҳлик маҳсулотларининг рақобат бардошлигига яшаш ва авиапарвозлар учун юқори нархлар, сервис даражасининг чекланганлиги, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмаларнинг номукаммаллиги, қулай сайёҳлик ахборот таъминоти (навигация ва ахборот марказлари) мавжуд эмаслиги, малакали кадрларнинг танқислиги, Ўзбекистонни хорижда тарғиб қилишнинг заифлиги жиддий муаммолардир. 

Бундан ташқари, сайёҳлар учун маъмурий ва иқтисодий тўсиқлар, виза тартиблари, туризм фаолияти билан шуғулланишда (лицензиялаш ва сертификатлаш) давлат назоратининг ўта кучли экани шундай муаммолар сирасига киради. 

«Туризмнинг ўсиш суръатини ва иқтисодиётнинг бошқа соҳалари, аҳоли фаровонлиги ўсишига ижобий таъсирини эътиборга олган ҳолда ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чоралар қабул қилиш заруратидан келиб чиқиб, туризм соҳаси мамлакат тараққиётининг барқарор ўсишида энг кучли воситалардан бири бўлиши керак», — дея таъкидланади лойиҳада. 

Top