10:32 / 23.02.2017
6303

Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ишга тушди

Жорий йилнинг февраль ойидан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарларининг виртуал қабулхоналари ишга тушди. Бу ҳақда қўмита расмий сайти хабар берди.

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар хусусийлаштириш, давлат мулки объектларини ижарага олиш, акциядорлик жамиятлари фаолияти, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банкротлик, биржа, баҳолаш ва риелторлик фаолияти ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар ёки шикоятларининг жойида тезкор ҳал этилиши учун qabul.gkk.uz манзили ёрдамида виртуал қабулхоналарга мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 7 ноябрь кунидан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси ишга тушганди. Жисмоний ва юридик шахслар online.gkk.uz манзили орқали ўз мурожаатларини юбориш имкониятига эга бўлган эди.

Top