00:59 / 23.02.2017
16790

Ла-лига. «Реал» таъқибчиларидан ўзиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарди

Испания чемпионатининг 16-тур қолдирилган учрашувида «Валенсия» «Реал»ни қабул қилиб кичик сенсация қайд этди.

Симоне Дзадза ва Орельяна томонидан дастлабки 10 дақиқада киритилган голга Криштиану Роналду битта гол билан жавоб қайтарди. Бироқ буёғига мадридликларнинг кучи етмади ва жамоа чемпионатдаги иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Ушбу мағлубиятдан кейин «Реал» 52 очко билан биринчи ўринда қолди. Энди жамоа «Барселона»дан битта кам учрашув ўтказган ҳолда 1 очкога олдинда бормоқда. «Валенсия» эса ушбу ғалабадан кейин 26 очко тўплаб 14-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла-лигаси, 16-турнинг қолдирилган учрашуви

Валенсия – Реал Мадрид 2:1 (2:1)
Голлар:
Дзадза (4), Орельяна (9) – Роналду (44).
Валенсия: Диего Алвес, Гарай, Гайя, Жоау Канселу, Мангаля, Парехо, Перес, Орельяна (Солер, 56), Нани (Сикейра, 39), Дзадза (Суарес, 74), Мунир.
Реал Мадрид: Навас, Варан (Начо, 73), Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Васкес, 76), Хамес (Бэйл, 62), Роналду, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Дзадза (19), Карвахаль (29), Мунир (43), Перес (54), Варан (59), Мангаля (67), Парехо (90+1).

Top