12:52 / 23.02.2017
4851

Жанубий кореялик мутахассислар IUTдаги ўқув жараёни билан яқиндан танишишди

Корея Республикасидаги Инҳа университети мутахассислари Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) даги ўқув жараёнини ўрганиб, таҳлил қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Бу ҳақда IUT Ахборот хизмати хабар бермоқда

Делегация таркибидан Корея Республикасидаги Инҳа университетининг таълим бўйича қўмита вакиллари ўрин олишди.

IUTга ташриф давомида Жанубий Кореялик мутахассислар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги ўқув жараёнини ўрганишди. Текшириш натижаларига кўра Корея Республикасидаги Инҳа университетининг таълим бўйича қўмита вакиллари IUTдаги ўқув стандартларига юқори баҳо бердилар ҳамда илм даргоҳида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини беришди.

Мазкур ташриф доирасида Корея Республикасидаги Инҳа университети делегацияси ўқув жараёнида фойдаланиш учун 100 хил номдаги ўқув адабиёти ва лаборатория ускуналарини топширишди.

Top