08:49 / 24.02.2017
11331

Амстердамда самолёт ҳалокатга учрашига бир бахя қолди (видео)

Интернетда Британиянинг FlyBe компанияси самолёти Амстердам аэропортида ҳалокатга учрашига бир бахя қолгани тасвирланган видеоёзув тарқалди. Лайнер учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган.

Видеороликда ҳаво кемаси қўниш чоғида ёнбошига "ётиб қолганини", шу билан бир қаторда, парраклардан бири учиш-қўниш йўлагига тегиб кетганини кўриш мумкин.

Аэровокзал маъмурияти маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Самолётда бўлган барча 59 йўловчи автобусда терминалга олиб кетилди.

Daily Mail’нинг хабар беришича, ҳодисага кучли шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин.

 

Top