Туркия аёл ҳарбийларнинг ҳижоб кийишга нисбатан тақиқловни бекор қилди. Бу ҳақида BBC хабар берди.
Бу масала Туркияда кўп йиллар давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган эди. Сўнгги йилларда мактаб, университет ходималари, шунингдек давлат хизматидаги аёлларнинг ҳижоб кийишига нисбатан қўйилган тақиқлар олинди.
Янги қоидалар бундан буён армиядаги аёл аскарлар, сержантлар ва курсантларга нисбатан ҳам қўлланади. Унга кўра, аёл ҳарбийлар махсус бош кийим остидан рўмол ўраш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзгаришлар ҳужжатнинг Туркия расмий нашрида чоп этилганидан сўнг кучга киради.