17:50 / 24.02.2017
14044

Ўзбекистонда “Тараққиёт стратегияси” маркази ташкил қилинди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш, шунингдек ушбу Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича комиссиялар фаолиятини сифатли ҳамда тўлиқ ахборот-таҳлилий таъминлаш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” маркази ташкил қилинди. 

“Тараққиёт стратегияси” маркази таъсисчиларининг йиғилишида Марказ Ижрочи директори этиб Бурханов Акмал Эшондедаевич сайланган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 февраль куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасида Марказ Ижрочи директори А.Бурханов билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда А.Бурхановга нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди ҳамда Марказнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома топширилди.

Top