10:27 / 25.02.2017
10819

Кипрда 11 йил аввал изсиз ғойиб бўлган британияликнинг суяклари қудуқдан топилди

Кипрда 11 йил муқаддам изсиз ғойиб бўлган 20 ёшли Буюк Британия фуқароси Стивен Кукнинг жасад қолдиқлари топилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Аниқлик киритилишича, суяклар 16 февраль куни Малиа қишлоғида маҳаллий аҳоли вакиллари қудуқни тозалаш ишларини бошлашгач топилган.

Генетик таҳлил ҳалок бўлган инсон изсиз ғойиб бўлган британиялик эканини тасдиқлади. Суяклар Кукка тегишли эканини унинг акаси ҳам тасдиқлаган.

Хабар қилинишича, қудуқда чарм камар ва камера ҳам топилган. Эркакнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Top