09:51 / 26.02.2017
16875

Обаманинг ташрифи манҳэттенликларни ҳайратга солди

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани 24 февраль куни Манҳэттенда учратишди.

Mashable хабарига кўра, у қора костюмда, оқ кўйлакда бўлган. У галстук тақмаган, кўзида қора кўзойнак бўлган. Обаманинг кутилмаган ташрифи ҳудуд аҳолиси ва сайёҳларни ҳайратда қолдирди.

Америкаликларнинг собиқ етакчиси Бешинчи авенюга ташриф буюрганди. Ҳудудда тўпланган кишилар уни олқишлашган. Обаманинг Нью-Йоркка келиши сабаблари ҳозирча номаълум.

Бир кун олдин Обама катта қизи Малия билан Бродвейдаги театрга келган ва Артур Миллернинг "Баҳо" номли спектаклига (унда Дэнни ДеВито ва Марк Руффало рол ижро этган) тушганди. Шундан сўнг ота ва қиз итальянча Emilio's Ballato номли ресторанда кечки овқатда бўлишганди.

 

Top