23:33 / 26.02.2017
7847

Замонавий математик физиканинг асосчиларидан бири вафот этди

Фото: ludvigfaddeev.spbu.ru

Атоқли россиялик олим, физик-назариётчи ва математик, замонавий математик физиканинг асосчиларидан бири Людвиг Фаддеев 83 ёшида вафот этди. 

Людвиг Фаддеев 200 дан кўпроқ илмий ишлар ва 5 монография муаллифи, физика-математика фанлари доктори, Собиқ иттифоқ Фанлар академияси аъзоси, Санкт-Петербург давлат университети профессори бўлган. 

2016 йил августда квант назарияси бўйича 23-халқаро анжуманда Фаддеев номидаги медалнинг таъсис этилиши эълон қилинганди. Россия Фанлар академияси раҳбари Владимир Фортовнинг айтишича, олимнинг ҳаётлигида унинг номи билан медалнинг аталиши ноёб ҳодиса ҳисобланади. "Эҳтимол, бундай ягона мукофот Макс Планк номига у ҳаётлигида таъсис қилинган. Бу мукофотнинг илк совриндори Альберт Эйнштейн бўлган", деб айтди Фортов. 

"Научная Россия" нашрининг ёзишича, Фаддеевнинг "Уч зарра тизими учун ёйилиш  назарияси" иши уни фандаги бутун бир йўналишнинг муаллифига айлантирган ва бугунги кунда бу соҳадаги изланишлар квант физикасининг "олди" ҳисобланади.

Top