19:10 / 27.02.2017
15857

Путин Тожикистон президентини Россияга таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмонни Россияга ўзи қулай вақтда келишга таклиф қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Президентларнинг қўшма баёнотида айтилишича, таклиф миннатдорчилик билан қабул қилинган.

27 февраль куни бўлиб ўтган музокараларда томонлар Россия ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларнинг келажакдаги ривожи ҳамда халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Шунингдек ҳужжатда айтилишича, Путин ва Раҳмон музокаралар чоғида Россия ва Тожикистон ўртасидаги 25 йиллик дипломатик муносабатлар пайтида икки томонлама стратегик шериклик ҳамда иттифоқчиликнинг кучли ва кенг қамровли тизими ўрнатилганини қайд этишган.

Аввалроқ Путин Тожикистонни минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигидаги муҳим давлат сифатида атагани ҳақида хабар бергандик.

Top