21:16 / 27.02.2017
9833

Путин Тожикистондан аграр маҳсулотлар етказилишига қизиқиш борлигини айтди

Россия президенти Владимир Путин Москванинг Тожикистондан аграр маҳсулотлар етказилишига қизиқиши борлигини айтди.

Путин бу ҳақда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар натижаларига кўра ўтказилган матбуот-анжуманида маълум қилди.

"Қишлоқ хўжалигида ҳам ўзаро манфаатли кооперацияни кенгайтириш учун яхши истиқболларни кўрмоқдамиз. Россия Тожикистондан аграр маҳсулотлари етказиб берилиши кўпайтирилишидан манфаатдор", деб айтди Путин.

Путиннинг айтишича, тожикистонлик ишлаб чиқарувчиларга Россияга маҳсулотларни етказишда ёрдам бериш учун Россия темир йўллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш учун имтиёзли нархларни ўрнатиш амалиётини давом эттиришга тайёр.

Top