14:35 / 27.02.2017
16268

Видео: Нидерландия чемпионатида «янгича» гол қайд этилди

«ПСВ Эйндховен» жамоаси дарвозабони Йерун Зут Нидерландия чемпионати доирасида Роттердамнинг «Фейеноорд» клубига қарши ўйинда антиқа гол ўтказиб юборди. 

Ўйиннинг 82-дақиқасида, ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда қизиқ ҳодиса рўй берди. Зут ўз дарвозаси чизиғи устида тўпни тўхтатиб қолди, аммо у оёққа турмоқчи бўлганида тўпни қучоқлаб, уни дарвоза ҳудудига ўз қўли билан олиб кирди. Бу вақтда электрон тизим голни қайд этди. Натижада «Фейеноорд» ўз майдонида кечган бу учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ғалабали сериясини 10тага етказди.

Top