23:48 / 28.02.2017
9823

Миробод туманидаги ёнғин оқибатида уй эгалари ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар Миробод туманида содир бўлган ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЁХББ маълумот берган.

Қайд этилишича, ёнғин 28 февралга ўтар кечаси Ёрқин кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. Майдони 50 квадрат метр бўлган уйнинг томи, хоналари ва жиҳозлари ёнган.

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгалари — 1963 йилда туғилган эркак ва 1969 йилда туғилган аёлнинг жасади топилган. Дастлабки хулосаларга кўра, уларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида юз берган.

Ҳодисага оловдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлик сабаб бўлган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Top