18:47 / 01.03.2017
10901

Видео: Буғу овчилардан қочиб сигирлар подасига яширинишни одат қилди

Германиянинг Фленсбург шаҳри атрофида ўтловчи сигирлар подасига ёввойи буғу келиб қўшилди. Бу ҳақида Local нашри хабар берди

Маҳаллий аҳоли буғуни икки йилча аввал сезишган. У мунтазам равишда сигир подасига келиб қўшилиб, улар билан бирга вақт ўтказган. Баъзан жонивор ўрмон томон кетиб, бир неча ҳафта ёки ой йўқ бўлиб кетган, бироқ доим ортига қайтган. Шохларига қараганда, у камида 5 ёшда. 

"Эҳтимол, у сигирлар орасида ўзини анча хавфсиз ҳис қилар, чунки бу ерда уни ҳеч ким овламайди", - дейди Германиянинг Табиатни муҳофаза қилиш ассоциацияси ходимаси Катрин Кох. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, жониворни қорамоллар озуқаси ҳисобланган хашак жалб қилган бўлиши мумкин. 

"Ҳозир у ўзини сигир ҳисобласа керак", - дея ҳазиллашади ташкилот бошқарувчиси Герд Кеммер. Буғу одамларга анча ўрганган.

Top