15:08 / 01.03.2017
15906

Ҳиндистонда Coca-Cola ва Pepsi'га бойкот эълон қилинди

Ҳиндистоннинг Тамил-Наду штатида минглаб дўконлар 1 март кунидан бошлаб Coca-Cola ва Pepsi ичимликларидан воз кеча бошлашди. Бу ҳақида BBC хабар берди

Бойкот штат савдо ассоциациясининг хорижий газли ичимликлардан воз кечиб, уларнинг ўрнига маҳаллий савдо маркаларини сотишга оид чорловига боғлиқ. 

Фаоллар халқаро компанияларни Ҳиндистоннинг сув ресурсларини эксплуатациясида айблашмоқда, бу пайт эса фермерлар қурғоқчиликдан азоб чекмоқда. 

Ўтган ойда штатда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди, унда биринчи марта бойкотга чорлов янгради. Норозилик акциясидан кейин штатда Pepsi ва Coca-Cola маҳсулотларига бўлган талаб камая бошлади. 

Савдо ассоциацияларида маълум қилишларича, аҳолининг ўзи хорижий газли ичимликларни истеъмол қилишни истамаяпти. 

1 мартдан савдо ассоциациясига кирувчи майда дўконлар хорижда ишлаб чиқарилган ичимликларни сотиб олишни тўхтатишган. Indian Express газетасининг ёзишича эса, бойкот амалда қўллана бошланишидан олдин дўконларда бу ичимликлар катта чегирмалар билан сотилган. 

Ҳозирча бир неча ой илгари буюртмани расмийлаштирувчи йирик савдо тармоқларининг хорижий ичимликларни сотиш ё сотмаслиги номаълум. 

Top