21:44 / 01.03.2017
4221

Кобулдаги кетма-кет портлашлар ва отишмалар оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 нафарни ташкил қилди

© AP Photo

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида содир бўлган иккита портлаш ва унинг ортидан келиб чиққан отишма оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Бундан олдинги хабарларда портлашлар оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани ва 35 киши жароҳатлангани айтилганди.

Маҳаллий ОАВнинг маълумотига кўра, худкуш террорчилар Кобул шаҳридаги олтинчи округда полиция маҳкамаси олдида ҳамда ҳарбий мактаб олдида портловчи қурилмаларни ишга туширган. Кейинроқ ҳудудда ҳужум қилувчилар ва ҳукумат кучлари ўртасида отишма рўй берган.

Top