16:35 / 02.03.2017
17948

Фото: Бобур номидаги Тошкент Марказий боғи лойиҳаси

Фото: Газета.uz

Ўзбекистон пойтахти марказидаги 12 гектарли майдонга эга эски ҳайвонот боғи ҳудудида Бобур номидаги Тошкент Марказий боғи қурилмоқда.

Бўлажак боғ лойиҳа эскизларига кўра, бу ер сайр қилиш, дам олиш ҳамда барча ёшдаги инсонлар спорт билан шуғулланадиган жойга айланади.

Бу ерда сайр учун йўллар ва кўплаб ўриндиқлардан ташқари, югуриш ва велойўлаклар, футбол майдони ҳамда очиқ тренажёрларни қуриш режалаштирилган.

Боғда 150 ўринга эга кафе ҳам жойлашади, кўл марказидаги оролчада эса тўй тадбирлари ҳамда фотосессиялар ўтказиш мумкин. Сув ҳавзаси қирғоғида кичик пирс (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жой) қурилади.

Мавжуд маълумотларга кўра, янги боғ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – 1 июнга атаб очилиши мумкин.

Фото: Газета.uz
Фото: Газета.uz
Фото: Газета.uz
Top