11:16 / 02.03.2017
38734

Мингта сўз ўрнига! Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун Pinngle мессенжерида ноёб стикерлар

Ҳатто ёмон сифатли интернетда ҳам жуда яхши ишлайдиган бепул Pinngle мессенжери фойдаланувчиларнинг кўп сонли талабларига кўра ўзининг “Наклейкалар дўконида” Ўзбекистонга бағишланган махсус рукнни очди. Унда Ўзбекистон, унинг маданияти ва тарихи, анъаналари ва одатлари, таомлари ва турмуш тарзини қадрловчилар учун яратилган мавзули стикерлар тўплами тақдим этилган.

Стикерлар тўпламида алоҳида мавзу “Ўзбекфильм” студиясида суратга олинган кинофильмларга бағишланган: мазкур серияга кирувчи ҳар бир стикер — бу кинодан олинган бир кадр ва аллақачон халқ орасида машҳур бўлиб кетган ибора. Уларни ота-онангизга, бувиларингиз ва боболарингизга кўрсатинг ҳамда Pinngle’ни уларнинг смартфонига юклаб беринг. Қувноқ  хотиралар ва янги мулоқот форматига қўшилгани учун улар сиздан миннатдор бўлади.

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ:

         

Pinngle стикерлари оддий сурат эмас, уларнинг ҳар бири ўз феъл-атвори, ишоралари ва ҳиссиётларига эга бўлган оригинал иллютрация-образлардир. Улар нафақат ҳис-туйғулар ва ўй-хаёлларингизни ифодалашга, балки дунёнинг турли бурчакларидаги дўстларингизни Наврўз, Ҳайит байрамлари ва Мустақиллик куни билан табриклашга, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари акс этган city-стикерни Ўзбекистоннинг гўзаллигини намойиш этиш учун хорижлик дўстларингизга юборишга ҳам ёрдам беради. Улар ёрдамида сиз кайфиятингизни баҳамлашишингиз, кундалик ишлар ҳақида гапириб беришингиз, қайнонангиз ёки келинингиз устидан шикоят қилишингиз ёки уни мақташингиз ( бу қайси томонда эканингизга боғлиқ), ёки бугун тушликка нима тановул қилганингизни дўстларингизга гапириб беришингиз мумкин

Шундай қилиб, Pinngle «Наклейкалар дўкони» сизга ўз ҳис-туйғуларингиз ва ўй-хаёлларингизни ифодалашга ёрдам берувчи, мулоқотингизни янада  қизиқарлироқ, ёрқинроқ ва мазмунлироқ қилувчи стикерларни тақдим этади!

Ўзбекистон шаҳарлари ва байрамлари

Тарихий қаҳрамонлар 
Фан, санъат ва сиёсат соҳаси буюк арбобларининг  образларидан фойдаланган ҳолда билимларингизни кўрсатишнинг ажойиб имконияти. Асосийси буни ўз ўрнида қилиш... 

Келин
Ўз йўлида пайдо бўладиган барча қийинчиликларни осон ва ўйнаб-кулиб енгиб ўтувчи ҳақиқий Шарқ аёли. Унда пайдо бўладиган муаммоларнинг асл сабаби кейинги иллюстрацияда...

Қайнона
У ҳар доим ҳар хил, фақат бир нарса ўзгармайди – у буюк ва даҳшатли, бироқ аслида энг меҳрибон инсон.

Буни тушуниб етиш учун эса минглаб тўсиқларни енгиб ўтган ҳолда унинг кўнглини топиш керак, холос…   

Бизнесмен

Миллий таомлар
Бугун тушликка нима тановул қилганингизни ва кечки овқатга сизни нима кутаётгани ҳақида ҳаммага гапириб беринг. Улар буни билиши керак. Бутун олам сизга ҳавас қилсин! Ахир  яна қаерда бундай мазали таомларни тановул қилиш мумкин? 

Фильм, фильм, фильм! 
Ўзбек тилига ўгирилган севимли фильмлардан олинган кадрлар, машҳур иборалар ва кулгили шарҳлар акс этган ажойиб стикерлар сизга албатта ёқади: Танланг!

Стикерлар ўзи нега керак? Улар шу пайтгача озми-кўпми ҳис-туйғуларни ифодалаш каби вазифани бажариб келган бир қолипдаги смайликларнинг ўрнига келди. Баъзи футурологлар тез  орада стикерлар сўзларнинг ўрнини босади ва одамлар бир-бири билан фақат интуитив тушунарли суратлар ёрдамида мулоқот қилади, деган фикрда. Аммо сиз билан биз стикерлар сўзларни ёрқин эмоциялар ва фикрлар билан бойитиш имконини беришини яхши биламиз.  Шунингдек стикерларсиз уддалаб бўлмайдиган вазиятлар ҳам жуда кўп, масалан:

  • Мулоқотга олдиндан муайян оҳанг ва мавзуни берган ҳолда суҳбатни бошлаш заруратида
  • Мулоқотни суҳбатдошингиз учун “хафагарчиликсиз” оҳангида якунлаш пайти келганида
  • Айтишга сўз йўғ-у, бироқ нимадир дейиш кераклигида
  • Қалбингиз, юрагингиз ва миянгиздаги сўзларни ифодалашга сўз тополмаганингизда

Pinngleнинг янги стикерлари ёрдамида кайфиятингизни баҳамлашинг! Стикерларни Pinngle иловасининг ўзида, “Наклейкалар дўкони” тоифасида юклаб олиш мумкин.

Иловани ЮКЛАБ ОЛИШ:

         

Реклама ҳуқуқи асосида

Top