16:23 / 02.03.2017
12645

Ўтган йили неча нафар янги миллиардер пайдо бўлди?

Фото: Fotolia

2016 йилда дунёдаги миллиардерлар сони 60 нафар инсонга кўпайди. Бу ҳақда The Wealth Report ҳисоботида хабар қилинади.

Маълум бўлишича, ўтган ўн йил давомида миллиардерлар миқдори 45 фоизга ошди ҳамда айни дамда тахминан 2024 нафар кишини ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, бойлиги 30 миллион доллардан кўпроқ бўлган мультимиллионерлар сони 6340 кишига ўсиб, 193,490 мингни ташкил этди.

Таъкидланишича, ўтган йили Россия ва МДҲ давлатлари ҳудудида миллиардерлар сони 90, мультимиллионерлар эса – 3230 кишига етди.


 

Top