19:33 / 03.03.2017
8006

Оддий мактаб ижтимоий тармоқ ёрдамида 24 миллион доллар ишлаб олди

АҚШдаги авлиё Франциск мактабининг васийлик кенгаши 2012 йилда 15 минг долларни Snap ижтимоий тармоғига инвестиция қилди. Бу ўқувчилардан бирининг ота-онаси томонидан берилган маслаҳатдан сўнг қилинган.

Кеча эса мактаб компаниядаги ўз улушининг учдан икки қисмини 24 миллион долларга сотиб юборди. Snap ўз акцияларини NYSE’да бир қоғоз учун 17 доллар нархи бўйича жойлаштирди. Савдоларнинг биринчи куни якунига кўра, компаниянинг биржадаги айланиши 44 фоизга ўсди, унинг қиймати эса 30 миллиард доллардан ошиб кетди.

Top