11:24 / 03.03.2017
14243

Россиянинг партияларидан бири чор Россия вақтидаги давлат рамзларига қайтишни таклиф қилмоқда

Россия либерал-демократик партияси (ЛДПР) фракцияси Россия думасининг қуйи палатасига "Россия Федерал кенгаши давлат думасининг "Россиянинг давлат рамзлари тўғрисида"ги баёноти ҳақида"ги қарор лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритди.   

ТАСС ахборот агентлигига фракция бошлиғи ўринбосари Ярослав Ниловнинг изоҳ беришича, гап Россия империяси вақтидаги давлат рамзларига қайтиш ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ партия етакчиси Владимир Жириновский империя вақтидаги қора-сариқ-оқ рангдаги байроқ ва "Боже Царя храни" (Тангри шоҳни асра) мадҳиясига қайтишни бир неча бор таклиф қилган.

Top