15:27 / 04.03.2017
8201

Эрон С-300 комплексларининг синовини муваффақиятли ўтказди

Эрон қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан ҳимоя машғулотлари доирасида С-300 комплексларини муваффақитли синовдан ўтказди. Бу ҳақда "Тасним" агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Россия томонидан Эронга етказиб берилган С-300 зенит-ракета комплекслари "Демавенд" номли ўқув машғулотлари вақтида синаб кўрилган.

Россия мазкур ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини 2016 йилда Теҳронга етказиб берган эди. 

Top