15:37 / 04.03.2017
11131

Серхио Рамос – «Реал» футболчиларига: «Бу ерда югурмасликка фақат Роналду ҳақли»

Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари ва мураббийлар штаби жамоанинг сўнгги машғулотидан олдин ўзаро суҳбатлашиб олишган. Унда жамоанинг сўнгги ўйинларидаги муваффақиятсизликлари муҳокама қилинган.

Tribuna.uz ёзишича, «қаймоқранглилар»нинг тажрибали футболчилари ёш футболчиларга муваффақиятга қозониш учун янада кўпроқ куч сарфлаш лозимлигини уқтиришган. Жумладан жамоа сардори Серхио Рамос шундай гапларнинг бирида: «Бу ерда фақат Роналду югурмасдан ўйнашга ҳақда, чунки у бир мавсумда 60талаб гол уриши мумкин», дея гапириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, мадридликлар сўнгги уч учрашувда бор-йўғи тўрт очко тўплашди. Ҳозирда жамоа  56 очко билан «Барселона»дан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа асосий рақибидан 1 очко ортда қолаётган бўлишига қарамай, битта кам учрашув ўтказган.

Top