07:16 / 04.03.2017
43244

Spiegel яна ҳаммани "лол қолдирди": навбат Путинга

Германиянинг энг таниқли журналларидан бири, "Der Spiegel" март ойидаги сонининг муқовасида Россия президенти Владимир Путинни Дональд Трампнинг соч турмаги ва қошлари билан тасвирлади. Бу ҳақда RT телеканали хабар бермоқда.   

Журналнинг февраль ойидаги сонининг муқовасида АҚШ президенти Дональд Трамп бир қўлида Озодлик ҳайкалининг кесилган боши, иккинчи қўлида эса пичоқ билан тасвирланганди.

Нашрнинг ўша сони жамоатчилик ва сиёсатчилар томонидан кўплаб танқидлар ва норозиликларга учраганди. Бир нечта немис журналлари "Der Spiegel"ни танқид қилган, Европарламент раиси ўринбосари эса нашр муқовасини  "дидсизлик" деб атаганди. Ўз навбатида муқовадаги сурат муаллифи унинг "ижоди" "бошидан жудо қилинган демократия"ни ифодалашини айтган.

Top