17:47 / 05.03.2017
5152

Озарбойжон ва Эрон ўзаро муносабатларнинг ҳозирги даражасини юқори баҳоламоқда

Озарбойжон ва Эрон муносабатлари айни вақтда юқори даражада бўлиб турибди. Бу ҳақда Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашув вақтида озарлар раҳбари Илҳом Алиев маълум қилди.

Алиев шу куни Эронга бир кунлик расмий ташрифи билан келган.

"Эрон-озар муносабатларининг муваффақиятли тарзда ривожланиши бизни қувонтирмоқда. Кейинги бир неча йилларда бу муносабатлар даражаси энг юқори чўққисига чиқди. Кўплаб муҳим масалалар ҳал этилди, бугунда эса Эрон ва Озарбойжон ҳамкорлиги барча соҳаларни қамраб олмоқда", деган Алиев. У икки мамлакат алоқалари тарихий илдизларга бориб тақалишини қайд этиб ўтган.

Ўз навбатида Руҳоний ҳам кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, кенгайиб бораётганини таъкидлаган.

"Бу шуни англатадики, биз келажакка умид билан боқишимиз мумкин", дея қўшимча қилган у.

Top