17:29 / 06.03.2017
13833

1-турда энг кўп ва кам мухлис қайси учрашувга тушгани аниқ бўлди

Ўзбекистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган учрашувлар якунига етди. ПФЛ матбуот хизмати учрашувларни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган мухлислар сонини эълон қилди.

Манбага кўра, энг кўп томошабин Наманганда «Навбаҳор» иштирокидаги ўйинда кузатилган (12311 томошабин). Энг ёмон кўрсаткич эса қарийб 35 минг мухлисни сиғдира оладиган «Бунёдкор» стадионида қайд қилинган. «Суғдиёна»га қарши учрашувни трибунадан 509 нафар одам кузатиб борган.

Жами бўлиб саккизта учрашувга 44 918 нафар томошабин келган. Бу ўртача битта ўйинга 5 615 нафар мухлисни ташкил қилади.

1-тур ўйинларига ташриф буюрган мухлислар сони

«Металлург» – «Динамо» (0:2, 1 029 томошабин)
«Машъал» – «Локомотив» (0:1, 2 024)
«Пахтакор» – «Қизилқум» (3:1, 4 153)
«Бухоро» – «Олмалиқ» (1:0, 12 200)
«Қўқон-1912»  – «Насаф» (1:2, 8 135)
«Шўртан» – «Нефтчи» (1:0, 4 557)
«Навбаҳор» – «Обод» (2:1, 12 311)
«Бунёдкор» – «Сўғдиёна» (1:0, 509).

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Пахтакор» ва «Қизилқум» жамоалари учрашувига талабалар мажбуран олиб кирилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top