22:03 / 07.03.2017
9913

"Антиқа" ойна тозалагичларга эга автомобиль видеоси оммалашмоқда

Интернетда бир қиз бошқараётган "ғалати" автомобиль видеоси оммалашмоқда. Видеода автомобилнинг ойна тозалагичлари унинг пешойнасидан кўтарилган ҳолда ҳавода у ерда-бу ерга бориб келиб, салт ишлаётгани тасвирланган.    

Интернетнинг баъзи фойдаланувчилари бунга ҳазиломуз муносабат билдириб, қиз ойна тозалагичлар ёрдамида "пашша ҳайдамоқчи ёки туманни тарқатмоқчи бўлган" деб киноя қилишган. Бироқ бу ҳолатга тўғри муносабат билдирганлар ҳам топилди: уларнинг фикрича, ойна тозалагичлар бузилиб қолган бўлиши ва шу сабабли қиз автомобиль пешойнасини тирнаб олмаслик мақсадида уларни атайлаб кўтариб қўйган бўлиши мумкинлигини айтишган.      

Top