09:44 / 07.03.2017
4491

Олмоқнинг бермоғи бор: Deutsche Bank сармоясини кўпайтириш илинжида 2 млрд еврони йўқотди

Германиянинг Deutsche Bank банки ўз сармоясини 8 млрд еврога ошириш қарори ортидан 1,9 млрд евро миқдоридаги умумий капиталлашувидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда MarketWatch ёзмоқда.

Банк акциялари қиймати 7,5 фоизга арзонлашиб, бир донаси 17,71 еврогача пасайган. 

Компаниянинг капиталлашуви 24,43 млрд еврони ташкил этади. 

Аввалроқ, Deutsche Bank 2016 йил учун молиявий ҳисоботини эълон қилганди. Унга кўра, ташкилотнинг соф зарари қарийб 5 мартага қисқариб, 1,356 млрд еврони ташкил этгани хабар қилинган эди. Мазкур эълондан сўнг, банк акциялари 6,15 фоизга пасайиб, 18 еврогача арзонлашган эди. 

Top