10:29 / 08.03.2017
4739

Кобулда портлаш рўй берди

8 март тонгида Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида портлаш рўй бериб, отишма содир бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Ҳодиса АҚШ элчихонаси биносидан узоқ бўлмаган ҳудудда рўй берган.

TOLOnews хабарига кўра, ҳужум қилувчилар ҳудуддаги ҳарбий шифохонага бостириб кирмоқчи бўлишган. Оқибатда ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида отишма бошланган.

Тиббиёт муассасалари тревога эълон қилган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Top